Петербург теракти ижрочиси Акбаржон Жалилов Сурияда ИШИД жангарилари сафида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Фонтанка.ру»га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Федерал хавфсизлик хизматидаги манбанинг маълум қилишича, 2014 йили Жалилов Туркиядан Россияга киргани аниқланган.
«У Сурияда бўлгани, ИШИД назорати остидаги ҳудудда ҳарбий тайёргарликдан ўтгани ҳақида ишончли ахборот мавжуд», — дейилган сайтида.
Унинг ИШИД билан алоқадорлигини у тайёрлаган бомба ҳам исботлаб тургани айтилган. Яъни, бомбада асосан Суриядаги жангарилар ишлатадиган қиздирилган шакар моддасидан фойдаланилган.
Россия махсус хизматлари Жалиловнинг чет элга саёҳатлари маршрутларини ўрганмоқда.
Бундан олдинроқ Тергов қўмитаси Жалиловнинг шериклари қўлга олингани ҳақида хабар берганди. Ҳозирча уларнинг шахси маълум қилинмаган.
Шунингдек, бугун Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари маҳаллий вақт билан соат 5 атрофида Санкт-Петербургнинг «Товаришеский» шоҳкўчасидаги уйда портлаш хавфини туғдириши мумкин бўлган буюмни аниқлади. Шундан сўнг уйда яшовчилар эвакуация қилинди ва портловчи қурилма зарарсизлантирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Учта рақамга адашган аёл ютуқ ўзи ўйлаганидан ҳам кўплигини эшитиб йиғлаб юборди