20:38 / 06.04.2017
5 996

Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади”

Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади”
Хитой Европа иттифоқи ушбу мамлакат пўлатига нисбатан янги демпингга қарши божлар (қўшимча импорт божи) киритганидан сўнг, ўз ишлаб чиқарувчилари манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида жавоб чораларини қабул қилади. Бу ҳақда Хитой тижорат вазирлигининг савдо ҳимояси ва суриштирувлари департаменти директори Ван Хэцзюнь маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Аввалроқ Европа комиссияси ЕИ Хитойдан янги қуйилган пўлат импорти учун демпинг (чет эл бозорларида молни арзон сотиш)га қарши божларни киритгани ҳақида хабар берди. ХХР компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун турли божлар киритилган: 18,1 фоиздан 35,9 фоизгача. Улар беш йил амалда бўлади ва жума кунидан кучга киради.

"Хитой хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни қабул қилади", - дея айтиб ўтди Ван Хэцзюнь. Унинг сўзларига кўра, Хитой ЕИ билан алоқаларни мустаҳкамлаш, айни дамда пўлат қуйиш саноати тўқнаш келаётган муаммоларни ҳал қилиш ниятида.

Унинг маълум қилишича, Европа иттифоқи адолатсиз ва бемаъни усулларни қўллашда давом этмоқда, бу эса Хитой корхоналари манфаатига жиддий зарар келтирмоқда. Ван Хэцзюннинг таъкидлашича, Хитой Европа иттифоқидан “хато ҳаракатларни тезроқ тузатиши” кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой: “Европа иттифоқининг мамлакат пўлатига нисбатан киритган янги божларига жавоб қайтарилади”