16:32 / 07.04.2017
5 808

Меркель ва Олланд Суриядаги вазият учун Асадни айблашди

 

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд Сурияда юзага келган вазият учун масъулиятни мамлакат президенти Башар Асад зиммасига юклади, деб ёзади Кун.уз нашри.

«Президент Асад воқеаларнинг бу тариқа ривожи учун ягона айбдор. Кимёвий қурол қўлланиши ва унинг ўз мамлакати аҳолисига қарши жиноятлар содир этиши Сурияга нисбатан янгидан-янги санкциялар қўллашга зарурат туғдиради. Франция ва Германия 2013 йили Гутедаги фожиадан кейин ҳам шундай йўл тутганди», — дейилган ушбу сиёсатчиларнинг қўшма баёнотида.

Бундан олдинроқ Россия Сурияга ракета зарбалари берилиши ортидан БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисини чақиришни сўраганди.

7 апрелга ўтар кечаси АҚШ Хомс провинциясидаги Сурия ҲҲК аэродромига зарба берди. Пентагон маълумотларига кўра, авиабаза ҳудудига қарата 59 та Tomahawk қанотли ракетаси учирилган.

Охирги маълумотларга кўра, ушбу ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳатланган ва 7та самолёт йўқ қилинди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меркель ва Олланд Суриядаги вазият учун Асадни айблашди