21:39 / 07.04.2017
7 421

ОАВ: АҚШ Сурияга зарба бериши ҳақида Францияни хабардор қилган

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон француз ҳамкасби Жан-Марк Эрони АҚШ қуролли кучларининг Сурияга зарбасига ҳозирлик кўрилаётгани ҳақида хабардор қилган. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС»га асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.

Эро АҚШ қуролли кучларининг Суриядаги авиабазага зарбасини жинояткор тузум учун огоҳлантириш деб атади. У Суриянинг келажаги амалдаги президент Башар Асад билан боғлиқ эмаслиги ва Вашингтоннинг Суриядаги танглик бўйича нуқтаи назари ойдинлашиб бораётганини билдирди.

Reuters агентлигига кўра, Тиллерсон Эро билан музокаралар чоғида Вашингтон келгусида ҳам ўз ҳаракатларини иттифоқдошлар билан мувофиқлаштириб бориш ниятида эканлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: АҚШ Сурияга зарба бериши ҳақида Францияни хабардор қилган