Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 7 апрель, жума куни ЛДПР раиси Владимир Жириновскийга ўзига хос кўкрак нишони ҳамда «Халқнинг фахрий оқсоқоли» унвони берилганлиги тўғрисида гувоҳнома топширди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агенлигига таяниб, «Интерфакс»га асосланиб "Дарё.уз" хабар қилди.
Жириновскийга туркманларнинг миллий тўни, телпаги ҳамда белбоғини совға қилишди. Маросим Туркманистонга келган Россия делегацияси аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Жириновский Туркманистонда кўрганларидан «руҳлангани ва завқ олганини» айтди.
Шунингдек, ЛДПР раиси «авлоддан авлодга ўтиб келадиган ва миллий менталитет асосига айланган ажойиб доно анъаналарини меросхўри ҳамда давомчиси» сифатида туркман халқига нисбатан доимо мойиллик туйганлиги ҳақида сўзлади.
Жириновский Туркманистонга республика парламенти раиси Акжи Нурбердиев таклифига биноан борган. ЛДПР раиси 7 апрель, жума куни очилган «Осиё ўйинлари—2017: тинчлик ва тараққиёт учун халқаро спорт ҳамкорлиги» халқаро спорт конгрессида иштирок этишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда