12:00 / 08.04.2017
6 854

"Союз-МС" кемаси экипажининг қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди


"Союз-МС" кемаси экипажининг Қозоғистонга қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди. Қўниш 10 апрелга режалаштирилган.

Бундан ташқари, Свердловск ва Челябинск вилоятларидан фазогирларнинг қўниш жойига ҳарбий авиация ва қидирув-эвакуация амфибиялари етказилган. Жумладан, гап 14 та Ми-8 вертолёти, 3 та Ан-26 ва 2 та Ан-12 самолёти, 20 та автотехника воситасининг жалб қилиниши ҳақида бормоқда, деб хабар берди "Интерфакс" ахборот агентлигига таяниб "Кун.уз" нашри.

"Союз-МС-02" бошқарилувчи капсуласи экипажи Жезқазған шаҳридан жануброққа қўниши кутилмоқда. Ерга Халқаро коинот станциясидан уч фазогир – кема сардори Сергей Рыжиков, бортмуҳандис Андрей Борисенко ва NASA фазогири Роберт Шейн Кимброу қайтадилар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Союз-МС" кемаси экипажининг қўнишини 200 га яқин қутқарувчи таъминлайди