Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ қуролли кучларининг Сурия авиабазаларига ҳужумини маъқуллади, бироқ бу «Сурия халқи ҳимояси» учун етарли эмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб "Дарё.уз" хабар берди.
«Биз президент Башар Асад тузуми ҳарбий жиноятларига қарши йўналтирилган Пентагоннинг Хомс вилоятига берган зарбасини ижобий қадам деб ҳисоблаймиз. Шунинг ўзи етарлими? Биз бундай ўйламаймиз. Суриянинг бегуноҳ халқи ҳимояси учун жиддий чоралар кўриш вақти келди», — деди Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрелга ўтар кечаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Ўртаер денгизидаги икки кемаси — USS Porter ва USS Ross эсминецларидан Суриянинг Хомс вилоятидаги аэродром томон 59 та «Томагавк» қанотли ракеталарини учирган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди