20:00 / 08.04.2017
6 933

Мьянмада йўловчи кеманинг баржа билан тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Мьянма ғарбида йўловчи кеманинг баржа билан тўқнашуви оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб "Дарё.уз" нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий расмийларга кўра, 16 нафар аёл ва 4 нафар эркак ҳодиса қурбони бўлди. Яна 9 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. 30 нафар йўловчини қутқаришга муваффақ бўлинди.

Ҳодиса 8 апрель, шанбага ўтар кечаси рўй берди. Кемада тўй маросимидан қайтаётган жами 80 нафар йўловчи бўлгани билдирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мьянмада йўловчи кеманинг баржа билан тўқнашуви оқибатида 20 киши ҳалок бўлди