Германия қуролли кучлари (Бундесвер) АҚШнинг Сурия ҳукумат қўшинлари позицияларига янги зарбалар беришида иштирок этмайди. Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен SWR радиостанцияси эфирида маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Фон дер Ляйеннинг айтишича, Бундесвер олдига Ғарб коалициясининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши кураши давомида разведка олиб бориш вазифаси қўйилган. "Мен таъкидлаб ўтмоқчиман, ИШИДга қарши кураш доирасида. Бу мутлақ ойдин вазифа ва биз унинг доирасида ҳаракат қиламиз", деб айтган фон дер Ляйен.
Вазирнинг айтишича, бу вазифа Сурияда кимёвий қурол қўлланиши масаласи ва Башар Асад фаолиятига алоқаси йўқ.
ИШИДга қарши Ғарб коалицияси операциясида немис ҳарбий мутахассислари НАТОнинг AWACS радиолокацион разведка самолётлари экипажини шакллантириш билан машғуллар. Берлин, шунингдек, Туркиядаги Инжирлик базасида жойлаштирилган 6 та "Торнадо" разведкачи самолёти билан кўмак кўрсатади. Бундан ташқари, Бундесвер инструкторлари ироқлик курдларни ўқитадилар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда