10:15 / 09.04.2017
6 462

ОАВ: Сурия ва Иордания чегарасидаги қочоқлар лагери яқинида портлаш юз берди


Сурия-Иордания чегарасида жойлашган қочоқлар лагери яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида кучли портлаш юз берди, деб ёзади «ТАСС»га асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Унинг маълумотларига кўра, портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль портлаб, парча-парча бўлиб кетган, оқибатда 10 га яқин киши ҳалок бўлган ёки яраланган.

Бундан ташқари, портлашдан сўнг Сурия жанубида «Сурия озодлик армияси» отрядлари ва ИШИД террорчилари билан алоқадор деб тахмин этилаётган номаълум жангарилар гуруҳи ўртасида шиддатли тўқнашувлар бошланган.

Иордания қуролли кучлари айни пайтда потенциал террор хавфини аниқлаш учун ҳудудни текшириб чиқмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Сурия ва Иордания чегарасидаги қочоқлар лагери яқинида портлаш юз берди