11:15 / 09.04.2017
5 866

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили: зарур бўлса, Трамп Сурияга битта зарба билан чекланмайди


АҚШ президенти Дональд Трамп зарур бўлса, Суриядаги ҳарбий аэродромга битта зарба билан чекланмайди, аммо келгуси қадамларини қолган томонларнинг республикада бўлаётган ҳодисаларга қандай муносабат билдиришига қараб мутаносиблаштиради. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли CNN телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС»га таяниб "Дарё.уз" нашри.
«Агар кўпроқ нарса талаб этилса, у буни қилади», — деди америкалик дипломат. «Ҳозир ҳаммаси ҳақиқатан ҳам ҳамма Суриядаги ҳодисага қандай муносабат билдиришига боғлиқ», — дея давом эттирди у.

Доимий вакил, шунингдек, АҚШ Сурия президенти Башар Асадни ҳокимиятдан четлаштириш борасида кўплаб бирламчи вазифаларга эга эканлигини маълум қилди: «Бирламчи вазифалар кўп. Асаднинг кетиши ягона вазифа эмас. Биз, шунингдек, ИШИДни ер билан яксон қилишга ҳам интилмоқдамиз».

«Иккинчидан, биз ҳокимият Асад қўлида қолса, Сурияда тинчликка эришиш мумкин, деб ўйламаймиз. Учинчидан, Эроннинг таъсирини бартараф этиш ва якунда сиёсий тартибга солиш томонга ҳаракатланиш керак», — деди Хейли.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг БМТдаги доимий вакили: зарур бўлса, Трамп Сурияга битта зарба билан чекланмайди