16:37 / 09.04.2017
7 425

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» етакчиларидан бири ва 14 жангари ўлдирилди

Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» етакчиларидан бири ва 14 жангари ўлдирилди
Афғонистон шимоли-шарқида ўтказилган махсус операцияда «Толибон» ҳаракатининг юқори мартабали етакчиларидан бири, Қундуз вилояти «губернатори» ўринбосари Асадулла ва 14 нафар жангари ўлдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот котиби Давлат Вазирийга кўра, Афғонистон армияси бўлинмаларининг операцияси Қундуз вилоятининг Тожикистон билан чегарадош Дашти-Арчи туманида, Муллақули қишлоғида ўтказилган.

Армия томонидан йўқ қилинган 14 жангарининг 8 нафари Тожикистон фуқароси эканлиги билдирилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистоннинг Қундуз вилоятида «Толибон» етакчиларидан бири ва 14 жангари ўлдирилди