17:11 / 09.04.2017
7 150

Туркия Россияни Асадни қўллашни бас қилишга чақирди

Туркия Россияни Асадни қўллашни бас қилишга чақирди
Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Россия Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашни тўхтатиши кераклиги ҳақида гапирди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

«Бизда аввалданоқ Асад масаласида Россия билан зид қарашлар мавжуд. Бу тузум ўз фуқароларини ўлдиришда давом этмоқда. АҚШ эса Сурия халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ҳақида бўлмоқда»,— дея вазирнинг сўзларини келтирган ТАСС.

У Туркия томони Сурияда сулҳ тузиш тартибига риоя қилишда давом этишини қўшимча қилган. Унинг сўзларига кўра, Россия Сурия ҳукумати ва армияси ушбу сулҳга амал қилишини таъминлаш учун зарур ишларни амалга оширмаётганини таъкидлаб ўтган.

Жаноб Човушўғли қайд этганки, бу орқали Туркия АҚШ ва Россия ўртасидан бирини танламаяпти. У Туркия икки давлат билан ҳам муносабатларни сақлаб қолишни исташини айтган.

«Сурияда сиёсий ўтиш даврини бошлаш керак. Ўтиш ҳукумати мамлакатни сайловга ва янги конституцияга тайёрламоғи лозим»,— деган туркиялик вазир.

4 апрель куни Суриянинг Идлиб вилоятида кимёвий ҳужум амалга оширилди ва унинг оқибатида 80 киши ҳалок бўлди.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни расмий Вашингтон Асад режими зиммасига юклади. 7 апрель куни АҚШ Қуролли кучлари Суриянинг Шайрат аэродромига «Томагавк» русумли қанотли ракеталарини йўллади.

Москва томони ушбу ҳужумни «тажовуз акти» дея баҳолади ва АҚШ билан Сурияда кўзда тутилмаган ҳолатларнинг олдини олиш ҳақидаги меморандум амалда бўлишини тўхтатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия Россияни Асадни қўллашни бас қилишга чақирди