Мисрнинг Танта шаҳридаги черковда рўй берган портлашда қурбонлари сони 30 нафарга етди. Бу ҳақида "Ал-Маядин" телеканалига асосланиб "Кун.уз" хабар берди.
Бугун, 9 апрель якшанба куни Мисрнинг Ғарбия провинциясидаги Танта шаҳрида черков хизмати вақтида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, портловчи қурилма ибодат қилувчилар жойлашган залда бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш худкуш томонидан амалга оширилган.
ОАВ маълумотларига кўра, черковдаги портлашдан кейин Тантадаги полиция ўқув марказида яна бир портлаш содир этилган. Маҳаллий ОАВга кўра, у ерда бир полициячи ҳалок бўлган. Баъзи оммавий ахборот воситалари эса иккинчи портлаш ҳақидаги хабарни инкор этмоқда.
Терговчилар видеокузатув камералари ёзувларини қўлга киритишган, портлаш содир этилган ҳудудлар ўраб олинган. Мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий жабрланганларни қабул қилувчи ҳарбий госпиталлар очиш топшириғини берди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади