6 875
Швеция полицияси Стокгольм теракти ижрочиси гумони остида Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди
Швеция полиция бошқармаси раҳбари Дан Элиассоннинг маълум қилишича, Стокгольмдаги терактни амалга ошириш гумони билан ҳақиқатан ҳам 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га асосланиб "Соф.уз" хабар бермоқда.
SVT телеканали ахборотига кўра, гумонланувчи «террорчилик ҳаракати йўли билан қотилликни амалга ошириш»да айбланмоқда.
Гумонланувчи ўзига қўйилган айбни тан олгани ҳақида аввалроқ ОАВда пайдо бўлган ахборот юзасидан Дан Элиассон изоҳ беришни истамади. Бундан ташқари, полиция вакили Ўзбекистон фуқаросининг Швецияда яшаш учун рухсатномаси бор-йўқлигига ҳам аниқлик киритмади.
Дан Элиассон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг гумонлари жуда жиддий эканини қайд этиб ўтди. «Айни вақтда, биз бу ишга бошқа одамлар ҳам аралашганини истисно қила олмаймиз», — деди у.
Швеция Хавфсизлик хизмати раҳбари Андрес Торнбергнинг таъкидлашича, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси ҳақида бир йил аввал огоҳлантирувчи маълумотлар олган, бироқ уларнинг экстремизмга алоқаси йўқ ва «иккинчи даражали масалалар» эди.
Полиция қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросининг исми-шарифини маълум қилмаган. Швеция нашрларининг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, унинг Facebook’даги саҳифасидан ИШИД террорчилик ташкилотининг тарғибот материаллари топилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади