08:24 / 10.04.2017
5 361

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни қаттиқ қоралади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни қаттиқ қоралади
БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни «даҳшатли ва пасткаш» ҳаракатлар деб айтиб, барча мамлакатларни Миср ҳукумати билан ушбу терактга жавобгарларни олий суд ҳукмига топширишда фаол ҳамкорлик қилишга чақирди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб "Дарё.уз" хабар бермоқда.
«Хавфсизлик кенгаши аъзолари 2017 йил 9 апрель куни Верб якшанбасида Мисрнинг Танта ва Александрия шаҳарларидаги икки черковда ибодатлар вақтида содир бўлган ва камида 41 кишининг ўлимига, 100 дан зиёд фуқаро жароҳатига сабаб бўлган даҳшатли ва пасткаш террорчилик ҳаракатларини қатъий қоралади», — дейилади Хавфсизлик кенгашининг матбуот учун тайёрланган баёнотида.

Кенгаш аъзолари «ушбу ножўя ҳаракатларнинг ижрочилари, ташкилотчилари ва ҳомийларини жавобгарликка тортиш» зарурияти ҳақида тўхталиб, барча давлатларни бу борада Миср ҳукумати ва тегишли органлар билан фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Хавфсизлик кенгаши ҳалок бўлганлар оилалари ва Миср ҳукуматига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларга тезроқ тўлиқ соғайиб кетишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг қатор мамлакатлари сиёсатчилари мазкур фожиа муносабати билан Миср халқига таъзия изҳор этиб, Миср ҳукуматига терроризмга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Хавфсизлик кенгаши Мисрдаги черковларга ҳужумларни қаттиқ қоралади