10:50 / 10.04.2017
5 892

Мисрнинг теракт содир бўлган Танта шаҳрида оломон хавфсизлик бошқармаси бошлиғига ташланди

Мисрнинг теракт содир бўлган Танта шаҳрида оломон хавфсизлик бошқармаси бошлиғига ташланди
Миср полицияси Танта шаҳар Хавфсизлик бошқармаси бошлиғини теракт содир этилган черков яқинида тўпланган аҳолининг ғазабидан зўрға қутқариб қолди, деб ёзади «ТАСС»га асосланиб "Дарё.уз" нашри. Бу ҳақда Миср телевидениеси хабар қилди ва шаҳар хавфсизлик бошлиғининг «қочиши» акс этган видеони кўрсатди.
Генерал Ҳусам Халифа кучли портлаш юз берган Авлиё Георгий соборини текшириш учун йўл олди, аммо уни қуршаб олган оломон ундан фожиа сабабларини тушунтириб беришни талаб қилди. Одамлар нима учун ўн кунгина аввал ёнгинасида портловчи қурилма топилган ва зарарсизлантирилган бўлишига қарамай, черковда хавфсизлик чоралари кучайтирилмаганини аниқлаштиришга уринди.

Халифага ҳар томондан ҳаракатсизлик айблари ёғдирилди, баъзилар ҳатто генерални дўппосламоқчи бўлди. Полициячилар Хавфсизлик бошқармаси бошлиғини ҳалқа шаклида ўраб олиб, уни хизмат машинаси ёнига шу тарзда олиб боришга мажбур бўлди.

Халифанинг черковга қилинган муваффақиятсиз ташрифидан бир соат ўтар-ўтмас, Миср ички ишлар вазири уни «хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашгани учун» ўз лавозимидан четлаштирди.

9 апрель куни Верб якшанбасида Мисрнинг Танта ва Александрия шаҳарларидаги икки черковда ибодатлар вақтида терактлар содир бўлди ва 44 кишининг ўлимига, 100 дан зиёд фуқаронинг жароҳатига сабаб бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрнинг теракт содир бўлган Танта шаҳрида оломон хавфсизлик бошқармаси бошлиғига ташланди