Италиянинг Лукка шаҳри ўзининг замонавий тарихида илк бора йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади. Бугун, 10 апрель куни унча катта бўлмаган шаҳарда "Катта еттилик" давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бошланади. Мазкур анжуман G7 давлат раҳбарларининг май ойида Сицилияда бўлажак саммити олдидан тайёргарлик вазифасини ўтайди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.
Ушбу учрашувда халқаро муаммоларнинг барча мавзуси — терроризмга қарши курашдан КХДР ядро дастуригича, Украина шарқидаги вазиятдан тортиб Ливия муаммосигача муҳокама қилинади.
Дунёнинг еттита етакчи иқтисодиётларининг ташқи ишлар вазирларидан ташқари йиғилишда ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини ҳам қатнашади. Шу билан бирга, айтиш жоизки, жаҳон ОАВнинг асосий диққат-эътибори яқинда вазифасига киришган АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсонга қаратилади. У Луккадаги саммит тугаши билан россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага йўл олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди