11:27 / 10.04.2017
6 521

Россия АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозлари амалга оширади

Россия АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозлари амалга оширади
Россия самолёти 10 апрелдан 15 апрелгача АҚШ ҳудуди устидан, 18 апрелдан 22 апрелгача эса Канада ҳудуди устидан кузатув парвози амалга оширади. Бу ҳақда Россиянинг ядровий хавфни камайтириш миллий маркази раҳбари Сергей Рыжков маълум қилди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

"Очиқ осмон халқаро келишувини амалга ошириш доирасида россиялик инспекторлар гуруҳи Ту-154М Лк-1 самолётида АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозларини бажаради", деб айтди Рыжков.

Унинг айтишича, АҚШ устидан кузатув Райт-Паттерсон (Огайо штати) аэродромидан амалга оширилади. Парвознинг максимал узоқлиги 4900 км ни ташкил қилади. Канада устидан парвоз эса Икулуит аэродромидан амалга оширилади ва парвоз узоқлиги 6150 км ни ташкил қилади.

Мутахассиснинг айтишича, Россия самолёти парвозларни кузатувчи томонлар билан келишилган йўналиш бўйича амалга оширади. Америкалик ва канадалик мутахассислар эса самолёт бортида кузатув қурилмалари ва вазиятларга амал қилинишини назорат қилиб боришади.

Бу парвозлар Россиянинг Очиқ осмон халқаро келишувига аъзо давлатлар ҳудудидан 2017 йилдаги 9- ва 10-парвозлари бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия АҚШ ва Канада устидан кузатув парвозлари амалга оширади