12:17 / 10.04.2017
6 261

ОАВ: Хитой АҚШ билан савдо урушига киришишни истамаяпти

ОАВ: Хитой АҚШ билан савдо урушига киришишни истамаяпти
Хитой ҳукумати АҚШга молиявий соҳадаги бозорга эркин кириш ва мол гўштини экспорт қилиш имконини бериши мумкин. Бу мамлакатларга савдо урушига киришмасликда ёрдам беради, дея ёзади Financial Times нашри томонлар музокарасида иштирок этган расмий шахсларга асосан, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой халқ республикаси раиси Син Цзиньпин билан ўтган ҳафтада учрашди. Унинг давомида савдо бўйича музокараларни тезлаштириш кераклиги ҳақида келишиб олинди. Таъкидланишича, Хитой АҚШга икки масала бўйича бир қадар йўл бериши мумкин. Улар молия ва мол гўштига алоқадор.

"Хитой икки томонлама сармоялар ҳақидаги шартномага рози эди, бироқ музокаралар Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин четга суриб қўйилди. Агарда Обама яна олти ой президент бўлиб турганида, биз мақсадга эришган бўлардик", - дея маълум қилди Хитой ҳукуматининг ўз номини ошкор этишга истамаган вакили.

Расмий шахсларнинг хабар беришича, Хитой 2003 йилдан бери амалда бўлган мол гўшти импортига қўйилган тақиқловни бекор қилиши, шунингдек, савдо нисбати билан боғлиқ кескинлик туфайли кўпроқ ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Хитой ва АҚШ 2008 йилдан бери икки томонлама сармоялар ҳақидаги битимга эришиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу битим ўзаро сармоявий фаолият қоидаларини ўрнатишга ёрдам беради. Шунингдек, у Америка компанияларига Хитой бозорига янада эркинроқ кириш имконини ҳам тақдим этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Хитой АҚШ билан савдо урушига киришишни истамаяпти