14:22 / 10.04.2017
7 115

Испаниянинг собиқ мудофаа вазири уйидан ўлик ҳолда топилди

Испаниянинг собиқ мудофаа вазири уйидан ўлик ҳолда топилди
Испаниянинг собиқ мудофаа вазири ўз уйида ўлик ҳолда топилди. Мазкур лавозимни эгаллаган илк аёл вакиласи 47 ёшида Мадридда вафот этган. Бу ҳақда “El Mundo” нашрига асосланиб "Қалампир.уз" хабар бермоқда.

Собиқ мудофаа вазири Карме Чаконнинг қариндошлари узоқ вақт у билан мулоқот қила олишмагач, полицияга мурожаат этишди. Натижада полиция собиқ вазирни ўз уйидан ўлик ҳолда топди.

Дастлабки тахминларга кўра, бу табиий ўлим бўлган. Карме Чаконнинг юрак соҳасида жиддий муаммолари бор эди. Айни вақтда суриштирув ишлри давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испаниянинг собиқ мудофаа вазири уйидан ўлик ҳолда топилди