18:22 / 10.04.2017
7 214

Британия «катта еттилик» аъзолари билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни муҳокама қилади

Британия «катта еттилик» аъзолари билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни муҳокама қилади
Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсон Башар Асад режимини қўллаб-қувватлагани учун Россияга қарши янги санкциялар жорий этишга эришишни режалаштирмоқда. Мансабдор санкция чораларини «катта еттилик» мамлакатлари вакиллари билан муҳокама қилади. Бу ҳақда The Times нашри маълум қилди, деб ёзади TJournalга асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, Буюк Британия Россия Асадга нисбатан ўз муносабатини ўзгартирмаса, янги санкциялар жорий этилишига эришиш учун ҳаракат қилади.

Янги чоралар мансабдорлар ҳаётини «қийинлаштириши» лозим. Ҳужжат Италиянинг Лукка шаҳрида 10—11 апрель кунлари бўлиб ўтадиган «катта еттилик» учрашувида муҳокама этилади.

Нашр манбасининг маълум қилишича, Асад тарафдорлари Суриядаги тинч аҳолига қарши кимёвий қурол қўллаганлиги туфайли Жонсон санкцияларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия «катта еттилик» аъзолари билан Россияга қарши янги санкциялар жорий этишни муҳокама қилади