20:13 / 10.04.2017
7 133

ХКС экипажи Ерга қайтди

ХКС экипажи Ерга қайтди
Халқаро космик станцияси экипажининг 3 нафар аъзоси Қозоғистонга қўнди, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлигига таяниб "Кун.уз" нашри.

"Роскосмос" фазогирлари Сергей Рижиков ва Андрей Борисенко ҳамда NASA астронавти Роберт Шейн Кимброу Ерга муваффақиятли қўнди. Улар 173 кун фазода қолишди.

Бортида атиги икки нафар фазогир бўлган "Союз МС-04" парвози Бойқўнғир космодромидан 20 апрелда амалга оширилиши белгиланган. Унда "Роскосмос" космонавти Фёдор Юрчихин ва NASA астронавти Жек Фишер фазога кўтарилади. Фазо кемаси ХКСга 70 кгли юкни ҳам етказади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ХКС экипажи Ерга қайтди