08:19 / 11.04.2017
6 765

Калифорниядаги мактабда содир этилган отишма вақтида 2 киши ҳалок бўлди

Калифорниядаги мактабда содир этилган отишма вақтида 2 киши ҳалок бўлди
Калифорния штатининг Сан-Бернардино округидаги North Park бошланғич мактабида содир этилган отишмада икки киши ҳалок бўлган. Жиноятчи ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошлиғи маълум қилди. деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Аввалроқ 4 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.

"Биз бу қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш бўлган, деб ҳисоблаймиз", деб айтди маҳаллий полиция бошлиғи Жарред Бергуан твиттерда. Унинг маълумотларига кўра, отишма синфда содир этилган. Оқибатда 2 нафар катта ёшли киши ҳалок бўлган. Икки нафар ўқувчи шифохонага етказилган.

"Кейинги хавф йўқ" деб ёзди Бергуан ва полиция воқеа жойида иш олиб бораётгани, ўқувчилар яқин орадаги мактаб биносига эвакуация қилинганларини таъкидлаб ўтди.

Отишма ҳақидаги хабарлар тарқалгандан кейин ўқ узган кимса бартараф этилгани маълум бўлган.

АҚШдаги бошланғич мактабга 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган боболар қатнайдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Калифорниядаги мактабда содир этилган отишма вақтида 2 киши ҳалок бўлди