08:59 / 11.04.2017
5 926

Жанубий Судан аҳолиси очликдан қутулиш учун дарахт баргларини истеъмол қилмоқда

Жанубий Судан аҳолиси очликдан қутулиш учун дарахт баргларини истеъмол қилмоқда
Жанубий Судан аҳолиси ҳалокатли очликдан қутулиш учун дарахт баргларини еб кун кечирмоқда, деб хабар қилади гуманитар ёрдам гуруҳи аъзоларига таяниб "Кун.уз" нашри.

Норвегия муҳожирлар кенгаши ўз ҳисоботида қайд этишича, Жанубий Судан аҳолиси фавқулодда очликдан қочиш учун ёввойилар каби мевалар, дарахт баргларини истеъмол қилмоқда.

Шунингдек, дарахт япроқлари ҳали очлик эълон қилинмаган ҳудудларда ҳам таом сифатида тановул қилинмоқда.

7 нафар фарзанднинг онаси 47 ёшли Бхакита Абук шундай дейди: "Болалар овқат етишмовчилиги туфайли дарахт баргларини истеъмол қилишмоқда. Бунинг оқибатида айрим болалар диарея касаллигига чалинмоқда".

НМК вазият тобора ёмонлашиб бораётганидан огоҳлантириб, Жанубий Суданда очарчилик ҳолатини юмшатиш учун моддий кўмак йиғишга чақирмоқда.

Кенгашнинг қайд этишича, Жанубий Суданга ёрдам кўрсатиш учун 1,6 миллиард доллар зарур. Ҳозирда эса бу маблағнинг бор-йўғи 18 фоизи тўпланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Судан аҳолиси очликдан қутулиш учун дарахт баргларини истеъмол қилмоқда