11:02 / 11.04.2017
6 657

Оқиловнинг теракт ҳақидаги SMS-мулоқотидан скриншотлар эълон қилинди

Оқиловнинг теракт ҳақидаги SMS-мулоқотидан скриншотлар эълон қилинди
Швеция пойтахти Стокгольм марказида юк машинаси одамлар устига бостириб келган эди. Полиция томонидан қўлга олинган ва ўз айбини тан олган гумондор шахс Ўзбекистон фуқароси 39 ёшли Раҳмат Оқилов экани маълум қилинган эди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.

Стокгольм полициясида унга қарши камида 70 та “рақамли исбот” бор. ОАВ Оқилов ва “Ислом давлати” аъзоси дея тахмин қилинаётган Абу Фотима ники остида мулоқот қилган одам ўртасидаги хабар скриншотини тарқатди. Бу мулоқот теракт уюштиришдан олдин ва кейин бўлиб ўтган. Нимагадир улар рус тилида ёзишишган.

Терактдан олдин Оқилов портлашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзиб: “Эртага кечки пайт катта машина топиб, оломон устига ҳайдаб боришни хоҳлайман”, дейди. Эртаси куни суҳбатдошига “бир неча кишини урдим, машина бошқа томонга бурилиб кетди. Ҳозир аэропортдаман. Боши берк кўчадаман. Стокгольм марказида 10 тачасини урдим, энди қочишим керак”, деб ёзади. Унинг бу ишидан маслакдоши хурсанд бўлади. “Expressen” газетасининг ёзишича, Оқиловнинг суҳбатдоши тожикистонлик бўлиши мумкин.

Шунингдек, Оқилов юк машинасини бошқараётган вақтда тасодифан ацетон тўкиб юборади ҳам қўл ва оёғи куяди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оқиловнинг теракт ҳақидаги SMS-мулоқотидан скриншотлар эълон қилинди