Норвегия хавфсизлик идоралари теракт амалга оширишни режалаштиришда гумон қилинган 17 ёшли россияликни қўлга олди, дея хабар бермоқда Guardian нашрига таяниб "Соф.уз" нашри.
Якшанба куни Осло метросининг тиғиз бекатларидан бирида содир бўлган саросима ортидан ҳибсга олинган йигитнинг қўлбола қурилма ёрдамида ҳужум амалга ошириш режаси бўлган ёки йўқлиги номаълумлигича қолмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари гумондорнинг шахсини ошкор қилмаган, фақат унинг Россиядан кўчиб келгани ва 2010 йилдан бери Норвегиядан бошпана олиш учун ҳаракат қилиб юргани маълум.
Маълум бўлишича, якшанба куни Осло марказида «бомбасифат ускуна» пайдо бўлиши одамларни саросимага солган. Маҳаллий ОАВлар тарқатган хабарда айтилишича, Норвегия полицияси воқеа жойига бомбани зарарсизлантириш гуруҳини жўнатган. Полиция портловчи қурилмани масофадан туриб бошқарилган робот ёрдамида зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Гувоҳлар ҳодиса пайтида портлаш овози эшитилганини айтишмоқда.
Айни пайтда махсус гуруҳ воқеани тергов қилиш билан шуғулланмоқда. Полиция портловчи қурилма ишга тушган тақдирда, катта талафот бўлмаслигини маълум қилган. Жума куни Швеция пойтахти Стокголм шаҳрида юк машинаси пиёдаларни босиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 15 киши жароҳат олган эди. Мазкур жиноятни амалга оширишда ўзбекистонлик муҳожир гумон қилинмоқда. Стокголмдаги теракт туфайли Норвегия полистияси ҳам кучайтирилган қўриқлаш тартибига ўтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди