16:03 / 11.04.2017
6 144

Туркия жануби-шарқида портлаш рўй берди

Туркия жануби-шарқида портлаш рўй берди
Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда Haberturk нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, камида ўн киши жароҳат олди, бир инсон ҳалок бўлган. Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам автомобиллари етиб борган.

Портлаш полициянинг махсус топшириқли гуруҳи штаби ёнида рўй берган. У зирҳли техникадаги техник носозлик натижасида содир бўлган бўлиши мумкин. "Интерфакс"нинг мамлакат мудофаа вазирлигидаги манбага асосан хабар беришича эса, бу ҳолатда теракт рўй бермаган бўлиши мумкин.

"Теракт эҳтимоли жуда паст. Афтидан, портлашга зирҳли машинани таъминлаш вақтида техника хавфсизлигига риоя этилмаслиги сабаб бўлган", - дея айтиб ўтди манба. Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу эса портлаш теракт эмаслигини маълум қилди.
[media=https://youtu.be/uom7rqbKN6U]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия жануби-шарқида портлаш рўй берди