18:01 / 13.04.2017
7 506

Греция яқинида сайёҳлик кемаси ёнди ва чўкиб кетди

Греция яқинида сайёҳлик кемаси ёнди ва чўкиб кетди
Унчалик катта бўлмаган Saint сайёҳлик кемаси Грецияга тегишли Миконос оролининг Псару кўрфази ҳудудида аввалига ёниб сўнгра чўкиб кетди. Бу ҳақида «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Ёнғин ярим тунда, кема қирғоқдан 100 метр узоқдалигида рўй берди. Кема бортидаги 10 йўловчи, шунингдек, уч нафар экипаж аъзолари қирғоққа етиб олиш учун қутқарув воситаларидан фойдаланган. Бундан ташқари яна бир кема уларга ёрдам кўрсатган.

Йўловчилар ҳамда экипаж аъзоларидан ҳеч кимга жароҳат етмаган. Воқеа юзасидан Миконос портининг расмийлари тергов ишларини олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Греция яқинида сайёҳлик кемаси ёнди ва чўкиб кетди