09:07 / 14.04.2017
6 571

Сноуден америкаликлар Афғонистонда аслида нимани бомбардимон қилганини айтди

Сноуден америкаликлар Афғонистонда аслида нимани бомбардимон қилганини айтди
Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден ўз Twitter’ида маълум қилишича, АҚШ Афғонистонга берган зарба жангариларнинг АҚШ томонидан молиялаштирилиб қурилган туннелларига теккан. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Гап Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Тора-Бора ғор мажмуаси ҳақида бормоқда. Ўз сўзлари тасдиғи сифатида Сноуден New York Times газетасидаги мақоладан парчани келтирди.

«Тора-Бора мужоҳидлар учун қурилган истеҳкомли база, мажмуа бўлган, у қисман Марказий разведка бошқармаси томонидан молиялаштирилган», — дейилади мақолада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қуролли Кучлари 13 апрель куни Афғонистондаги ИШИД террорчилари объектларига ўзининг энг қудратли авиабомбаси — GBU-43/B’ни ташлагани, мазкур бомбадан илк бор жанговар шароитда фойдаланилгани хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сноуден америкаликлар Афғонистонда аслида нимани бомбардимон қилганини айтди