11:19 / 15.04.2017
7 632

Шимолий Корея АҚШ тажовузи рўй берган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини йўқ қилишга ваъда берди

Шимолий Корея АҚШ тажовузи рўй берган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини йўқ қилишга ваъда берди
КХДР АҚШ ҳарбий базаларига олдини олувчи зарба бериш билан таҳдид қилди. Корея халқ армияси бош штаби вакили баёнотида тажовуз уюштирилган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини ҳам йўқ қилишга ваъда берилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ»га таяниб «Дарё» хабар берди.

«Барча сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий фитналар армия ва халқимизнинг ўта қудратли жавоби билан йўққа чиқарилади. Бу жавоб қуруқлик, сув ва ҳавода тўсатдан олдини олувчи зарба бериш вариантларини ўз ичига олади», — дейилади баёнотда.

Зарба учун эҳтимолий объектлар сифатида АҚШнинг Осан, Кунсан ва Пхёнтхэкдаги ҳарбий базалари, шунингдек, Жанубий Корея президентининг «Чхонвадэ» қароргоҳи келтирилган. Шунингдек, бош штаби вакили КХДР ракеталари АҚШ ва Япониядаги базаларга ҳам қаратилганини эслатиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея АҚШ тажовузи рўй берган тақдирда Carl Vinson авиаташувчисини йўқ қилишга ваъда берди