Санкт-Петербург шимолида «Газель» ичидан нафас олмаётган Ўзбекистон фуқаролари топилди. Уларни маҳаллий аҳоли пайқаб қолган, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Маълум қилишларича, эркак шифохонага жойлаштирилган. Унга экзотоксик комага олиб келган номаълум модда орқали ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган. Жабрланганнинг аҳволи оғир, дея баҳоланмоқда.
Полициячилар «Газель» 15 апрель кечаси ўт олгани, двигатели баланд овозда ишлагани ҳақида сўзлаб берган гувоҳни топди. Гувоҳ эртаси куни эрталаб ҳам машина двигатели ишлаётганига эътибор қаратган. Автомобиль турган ҳовли атрофидаги уйда истиқомат қилувчилар машина эшигини очиб, двигателни ўчирган. Салонда эса бир нималар деб ғўлдираётган эркакка кўзлари тушган.
Полиция томонидан сўроқ қилинган фуқаро жабрланувчини маст деб ўйлагани ва салондаги аёлни пайқамай қолганини айтиб берди. Ҳаётдан кўз юмган 35 ёшли аёл ва 28 ёшли эркак Ўзбекистон фуқаролари эканлиги аниқланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда