Москва Басман суди келиб чиқишига кўра қирғизистонлик ўзбек бўлган 27 ёшли Аброр Азимовни Санкт-Петербург метросидаги портлаш ташкилотчисилигидаги асосий гумондор сифатида 3 июнга қадар ҳибсга олиш бўйича қарор қилди.
Азимов «теракт» ва «ноқонуний равишда портловчи қурилмалар ташиш» моддалари бўйича айбланмоқда.
У 3 апрель куни Санкт-Петербургда рўй берган портлашни содир этишдаги асосий гумондор Акбаржон Жалиловни терактни содир этишга тайёрлашда гумон қилинмоқда.
Айнан Азимов терактдан олдин Жалилов билан охирги марта қўнғироқлашган шахс эди.
Гумонланувчи бир неча кундан буён қидирувда эди. У портлашдан сўнг яшаш жойини ўзгартирган ва барча телефонларини ташлаб юборган. 17 апрель куни у янги телефон ва сим-карталар сотиб олган. Сим-карталардан бирини ёқиши билан у ўзининг қаердалигини билдириб қўйган.
Азимовни Москва вилоятининг Одинцово туманидаги темир йўл ёқасида ФХХ ходимлари қўлга олишди. Унинг ёнидан Макаров русумли тўппонча топилган.
Тергов жараёнида аниқланишича, Азимов Аброр Аҳралович 1990 йилда Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида туғилган, 2013 йилнинг 25 майида Қирғизистон фуқаролигидан чиқарилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди