07:26 / 20.04.2017
7 900

Россия вазири ”Туркия Россияга орқадан зарба берди” деб айтди

Россия вазири ”Туркия Россияга орқадан зарба берди” деб айтди
Туркия ҳукуматининг Туркияга Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказилишига чекловлар қўйиши "орқадан зарба бериш" ҳисобланади. Бундай фикрни "Россия-24" телеканали эфирида Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв айтди.
“Биз буни кутмагандик. Бу маълум даражада орқадан зарба беришдир ва биз Россия-Туркия муносабатларининг яхшиланишига жуда умид қилиб қоламиз”, деб вазир айтган сўзларни келтириб ўтди "Kun" нашри.
Ткачёв, шунингдек, Россия янги бозорларни топиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган ва "теран фикр охир-оқибат тантана қилишига" ишончи комиллигини айтган.
“Туркиянинг ўзи ҳам Россия буғдойларидан манфаатдор ва фақат ундангина эмас”, деб таъкидлаб ўтди Ткачёв.
Март ойи ўрталарида Туркия ҳукумати россиялик фермерларни Туркияга буғдойни бож тўловисиз киритиш ҳуқуқидан маҳрум қилгани маълум бўлганди.
Бу маҳсулотнинг Россиядан етказиб берилиши деярли тўхтатилгани маълум қилинган.
Кейинроқ туркиялик импортчилар Россиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиниши тўхтатилганини тасдиқлаганлар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия вазири ”Туркия Россияга орқадан зарба берди” деб айтди