АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзиньпинни КХДР муаммосини ҳал қилишда фаолроқ иштирок этишга кўндирганини маълум қилди. Бу АҚШ билан қулай шартлардаги савдо келишувлари эвазига рўй беради.
"Мен аслида унга айтдим (Си Цзиньпинга – таҳ.): "Сиз Шимолий Кореянинг бу таҳдиди билан нимадир қилсангиз, яхшироқ савдо келишувига эришасиз", - дея маълум қилди Трамп Италия бош вазири Паоло Жентилиони билан матбуот анжуманида.
Икки давлат етакчиларининг музокаралари АҚШда апрель бошидан бўлиб ўтганди.
Шунингдек Трамп КХДР муаммосини ҳал қилиш бўйича “кўп ишлаётган” Си Цзиньпинни “чуқур ҳурмат қилишини” ҳам яна бир бор маълум қилди.
"Барча мутахассислар Хитой ҳеч қачон ҳозиргидек ишламаганини айтишмоқда. Кўмир бўлган кўплаб кемалар ортга қайтарилди (КХДРга – таҳ.). Бошқа нарсалар юз бермоқда", - дея қўшимча қилиб ўтди Трамп.
Бундан ташқари, матбуот анжумани вақтида Трампдан, у КХДР етакчиси Ким Чен Инни “руҳай нобарқарор” деб ҳисоблаши ҳақида ҳам сўрашди.
"Сизнинг барқарорлик ҳақидаги саволингизга жавоб бера олмайман. Умид қиламанки, жавоб салбий эмас, балки ижобий", - деган Трамп. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди