23:15 / 21.04.2017
7 629

Шимолий Корея ядровий урушга ядровий уруш билан жавоб беришини айтди

Шимолий Корея ядровий урушга ядровий уруш билан жавоб беришини айтди
Пхеньян агар АҚШ тотал урушни бошласа, унга киришишга тайёр. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Россиядаги элчихонасининг мудофаа масалалари бўйича атташеси Ким Ён Зин айтди деб ёзади Кун нашри.

Дипломат буни Корея халқ армияси яратилганининг 85 йиллиги муносабати билан ўтказилган қабулда айтиб ўтди.

"Агар улар онгсиз иғвогарликни амалга оширсалар, Корея инқилобий кучлари қақшатқич зарба беради ва тотал урушга тотал уруш билан, ядровий урушга ўз услубидаги ядровий уруш билан жавоб беради", деб айтди дипломат.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ядровий урушга ядровий уруш билан жавоб беришини айтди