21 апрелда номаълум ўсмир Федерал хавфсизлик хизматининг Хабаровскдаги бошқармасига ҳужум қилди ва бир ходимни отиб ўлдирди. Босқинчи отиб ташланган. Бундан ташқари, бошқармага келган яна бир одам ҳалок бўлган.
Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди. Бу ҳақда SITE Intel Group ташкилоти твиттерда маълум қилди.
ОАВ маълумотларига кўра, босқинчи ҳужумни амалга оширишда аввалроқ маҳаллий тирдан ўғирланган қуролдан фойдаланган. Кейинроқ яна бир гумонланувчи қўлга олинган, унинг квартирасида ўқлари бор жанговар автомат топилган.
Маълум қилинишича, ҳужумни 18 ёшли маҳаллий ўсмир содир этган. Воқеа соат 05:00да юз берган. Ўсмир бундан аввал тирдаги инструкторни ўлдириб, у ердан қурол ўғирлаган.
Бироқ Россия тергов қўмитаси ҳужумни содир этган ўсмирнинг ИШИД билан алоқаси бўлиши мумкинлигига асослар йўқ, деб ҳисобламоқда.
"Ҳозирда олинган маълумотлар терговга жиноят бошқа миллатдаги одамларга адоват билан қарайдиган неонацистик қарашлар тарафдори томондан содир этилгани ҳақида хулосага келишга ижозат беради", деб айтилди тергов қўмитаси хабарида.
20 апрелда ИШИД Парижда полициячиларнинг ўққа тутилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олганди. Ҳужум оқибатида бир полициячи ҳалок бўлган, икки нафари жароҳат олган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди