23:59 / 22.04.2017
7 283

Африкалик муҳожирлар қул бозорида сотилмоқда

Африкалик муҳожирлар қул бозорида сотилмоқда
“Халқаро Миграция Ташкилоти” Ливиядаги замонавий қул бозорларида одамлар пулга сотилаётганини аниқлади, дея хабар бермоқда Al Jazeera ​ телеканали. Бу ҳақда Sof.uz маълум қилмоқда.

Ливия орқали Европага келган одамлар “Халқаро Миграция Ташкилоти” вакиллари билан суҳбатда бунга иқрор бўлишган. Гувоҳларнинг айтишича, муҳожирларни сотиб олган замонавий қулдорлар уларни оғир меҳнат ва танасини сотишга мажбурланади. Гувоҳларга кўра, Ливиядаги Сабҳа шаҳри қул савдоси марказларидан бири ҳисобланади.

“Халқаро Миграция Ташкилоти”нинг Ливия бўйича миссияси раҳбари Усмон Билбейсий сешанба куни эълон қилган баёнотда айтилишича, муҳожирлар 2 3 ойлик муддат учун 200 доллардан 500 долларгача пулланмоқда. “Муҳожилар бир буюм каби сотилмоқда. Одам савдоси контрабандачилар ва жиноий тўдалар орасида даромадбоп соҳага айланди. Ливиядаги одамфуруш тўдалар борган сари кучайиб боришмоқда”, – дейди Усмон Билбейсий.

Африканинг Нигерия, Сомали ва Гамбия каби давлатларидан муҳожирлар Италияга ўтиш учун Ливияга келишади. У ерда эса одамфурушлар уларни қулликка сотиб юборишни одат қилишган. Эркаклар асосан қурилиш ва қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун сотиб олинса, аёллар фоҳишаликка мажбурланмоқда. Мажбурий меҳнатга жалб қилинганлар кўпинча ҳақ тўланмасдан ишлатилади.

Бундан ташқари, қуролли гуруҳлар ва контрабандачилар ўртасида яхшигина ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қуролли гуруҳлар одам савдоси билан шуғулланишларига имкон бергани учун одамфурушлардан пул олишга интилишади.

“Халқаро Миграция Ташкилоти” суҳбатлашган сомалилик муҳожирлар Сабҳада контрабандачилар қўлида қулликда бўлгани ҳақида гапирган. Унинг айтишича, битта уйда 100 дан ортиқ қуллар сақланган. Маълум бўлишича, қулларни фақат маълум ҳақ эвазига қўйиб юборишади. Қулдорларга озодлик учун пул тўлай олмаганлар очликдан ўлиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Қулар сотиб бўлинганда эса уларнинг ўрнига янгилари олиб келиб сотувга қўйилади. Шу тариқа одам савдоси давом этади.

Ҳар йили юз минглаб муҳожирлар Ливиядан Ўртаер денгизи орқали Европага отланишади. Йил бошидан буён Италияга Африкадан 27 минг муҳожир етиб келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 минг нафар кўп деганидир. Ҳозиргача 600 дан зиёд муҳожир денгизда чўкиб кетгани маълум. Саҳрода яна қанча кишининг қурбон бўлгани ҳақида маълумотлар йўқ. уларнинг сони денгизда ҳалок бўлганлардан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Африкалик муҳожирлар қул бозорида сотилмоқда