13:30 / 23.04.2017
9 201

КХДР Австралияга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди

КХДР Австралияга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди
Шимолий Корея Австралия ҳукумати АҚШнинг Пхенянга қарши сиёсатини қўллашда давом этса, бу мамлакатга ядровий зарба бериши билан таҳдид қилган. Бу ҳақда шимолликлар ташқи ишлар вазирлигига асосланган ҳолда ABC телеканали хабар қилди.

Шимолликларнинг бундай баёноти Австралия ТИВ раҳбари Жули Бишопнинг Шимолий Корея ядро дастури Австралия учун «жиддий таҳдид» экани ҳақида айтиб ўтган интервьюсидан кейин пайдо бўлди. Бишоп ҳам КХДР Австралияга зарба бериши мумкинлигини истисно этмаганди.

«Австралиянинг ҳозирги ҳукумати кўр-кўрона АҚШга эргашади. Агар Австралия АҚШнинг Шимолий Кореяни изоляция қилиш бўйича сиёсатига қўшилса, бу ўзига суиқасд қилиш билан баробардир. Агар Австралия Америка каби КХДРни яккалаш ва босим ўтказишга уринса, бу Шимолий Корея стратегик кучлари ядро зарбаси таъсир ҳудудига тушиш билан якунланади», деган шимолликлар ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Бундан аввалроқ Шимолий Корея АҚШнинг огоҳлантирувчи зарбасига ядровий ҳужум орқали жавоб қайтариш билан таҳдид қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР Австралияга ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди