16:36 / 23.04.2017
8 249

Германия Афғонистонда толибонлар ҳужумига қатъий жавоб қайтаради

Германия Афғонистонда толибонлар ҳужумига қатъий жавоб қайтаради
Германия Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен Афғонистон шимолидаги Балх вилояти ҳудудида жойлашган толибонларга қарши жиддий ҳужум амалга оширилиши ҳақида маълум қилди.

Пажвок агентлигининг хавфсизлик хизматидаги манбага асосланиб берган хабарига кўра, афғон армияси аскарлари либосидаги жангарилар ҳарбий база ҳудудига бостириб кирган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни «Толибон» жангарилари ўз зиммасига олди.

Бундан олдинроқ Афғонистон Мудофаа вазирлиги Балхдаги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 нафардан ортиқни ташкил қилгани ҳақида маълум қилганди.

«Бундай қўрқоқларча ҳаракати билан «Толибон» ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Уларнинг охирги ҳаракатлари бизнинг қароримизни қатъийлаштирди. Афғонистон аҳолисига кўмак кўрсатиш ва ушбу мамлакат хавфсизлик кучларини такомиллаштириш бўйича ёрдам кўрсатиш давом эттирилади», — дея вазирнинг сўзларини келтирган Bild am Sonntag.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Афғонистонда толибонлар ҳужумига қатъий жавоб қайтаради