10:10 / 24.04.2017
7 079

Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 170 нафарга етди

Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 170 нафарга етди
"Толибон" радикал гуруҳи жангариларининг 21 апрель, жума куни Афганистонинг Балх вилоятидаги ҳарбий базага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 170 нафарга етди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони 100 нафардан, ОАВ эса қурбонлар 130 нафардан кўпроқ эканлигини маълум қилганди.

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу ҳужум толиблар Афғонистонда ҳокимиятдан четлаштирилган 2001 йилдан бери содир этган энг қонли ҳужум бўлди.

Маҳаллий ва хорижий ҳукуматлар вакиллари Афғонистон армиясини жамоатчиликнинг ҳукумат институтларига ишончига путур етказиши мумкин бўлган ушбу воқеани босди-босди қилишда айблашди. Афғонистон президенти маъмурияти ва армия қўмондонлиги бу айбловларга изоҳ беришмаган.

Президент Ашраф Ғани ҳужумга учраган база яқинидаги Мозори-Шариф шаҳрига ташриф буюрган, бироқ ҳужум тафсилотлари бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган. Президент вакили ушбу масала бўйича ҳарбийларга мурожаат қилишни тавсия қилган.

Толиблар база олдидаги транспорт воситаларидан бирини портлатиб, сўнгра база ҳудудидаги ошхона ва масжидга киришидан олдин қанча назорат-ўтказиш пунктини "тозалагани" номаълумлигича қолмоқда.

Ҳужумда жароҳат олган ҳарбийларнинг айтишларича, жангариларнинг базада шериклари бўлиши мумкин. "Толибон"нинг ўзи эса ушбу ҳужумни баҳорги ҳужум олдидан намуна тариқасида амалга оширганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 170 нафарга етди