13:01 / 25.04.2017
5 932

Киевдаги Литва элчихонасига граната ташланди

Киевдаги Литва элчихонасига граната ташланди
Номаълум кимсалар душанба кунига ўтар кечаси Киевдаги Литва элчихонасига тутун ҳосил қиладиган гранатани ташлади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари элчихона биносидан 20 метр узоқликда бўлган жойдан тутун ҳосил қилувчи “РГД-2ч” гранатасининг қолдиқларини топди. Мазкур ҳудудни текшириш жараёнида пиёда аскарларга қарши ишлатиладиган “Ф-1” қўл гранатасининг бўш корпусини топди. Барча топилган буюмлар экспертизага топширилди. Полиция “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Март ойида Польша бош элчихонаси граномётдан ўққа тутилгандан сўнг Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатдаги чет эл элчихоналарининг қўриқланишини кучайтирган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киевдаги Литва элчихонасига граната ташланди