КХДР уч турдаги қўшинлар иштирокида ўтказилган ҳарбий машғулотларни армияси "тарихидаги энг йириги" деб эълон қилди. Бу ҳақда Шимолий Корея ОАВ хабар қилмоқда деб ёзади Кун нашри.
Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) 300 та узоқ масофани нишонга олувчи артиллерия қуроллари, сувости кемалари ва авиация иштирокидаги амалиётлар ҳақида хабар қилмоқда.
"Сув ости кемалари душман кемаларига торпедо зарбалари бериш учун тезлик билан сув остига шўнғиди, қирувчи ва бомбардимончи самолётлар денгиз устида парвоз қилди. 300дан ортиқ йирик калибрли артиллерия қуроллари бир вақтнинг ўзида ўт очди", — дейилади Ёнхап агентлиги келтирган иқтибосда.
Давлат раҳбари Ким Чен Ин машғулотлардан кўнгли тўлганини яширмади.
"Биз душманларимизни жазолаш учун ҳарбий қудратимиз қандай эканини намойиш қилдик", — дея Ким Чен Ин сўзларини келтиради NHK телекомпанияси.
25 апрелда КХДРда Корея халқ армияси ташкил этилганлигининг 85 йиллиги нишонланди. Экспертлар ва сиёсатчилар Пхеньян шу куни олтинчи ядро синовини ўтказиши борасида бир хил фикрни илгари суришган эди. Бироқ, Шимолий Корея қуруқлик, денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳамкорликдаги машғулотларини ўтказиш билан чегараланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)