08:34 / 27.04.2017
6 578

ОАВ: Путин ва Трамп бир ойдан кейин учрашиши мумкин

ОАВ: Путин ва Трамп бир ойдан кейин учрашиши мумкин
Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп бир ойдан кейин учрашишлари мумкин. Бу ҳақда икки мамлакатнинг давлат тузилмаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Kun.uz" нашри хабар бермоқда.

Икки етакчининг учрашуви "катта йигирматалик"нинг июлда Гамбургда ўтадиган саммитидан олдин юз бериши мумкин. Манбалар маълумотларига кўра, айни вақтда Москва ва Вашингтон Путин ва Трампнинг Европа давлатларидан бирида май охирида учрашиш имконини муҳокама қилмоқда.

Таъкидланишича, Трамп 25-27 май кунлари Брюсселга НАТО саммитида ва Италиянинг Таормина шаҳрига G7 саммитида иштирок этиш учун бормоқчи. Бундан кейин у Путин билан учрашиши мумкин бўлган яна битта давлатга ташриф буюриши мумкин. Етакчиларнинг учрашиши масаласи АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Москвага ташрифидан кейин батафсил ишлаб чиқилмоқда.

Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу ҳақдаги хабарларга изоҳ бериб, "Ҳозирча ҳеч нарса йўқ" деб жавоб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Путин ва Трамп бир ойдан кейин учрашиши мумкин