10:15 / 27.04.2017
8 044

Захарова: Сноуден Россияда қанча истаса шунча қолиши мумкин

Захарова: Сноуден Россияда қанча истаса шунча қолиши мумкин
Америка махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден бошқаларнинг кўрсатмаси ва мажбурловларисиз Россияда қанча қолишни ҳал қила олади. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Yahoo Global News’га берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «Дарё».

«Ўйлашимча у буни мустақил ҳал қилади», — деди Захарова Сноуден Россияда узоқ муддат қолиши мумкинми деган саволга жавоб бера туриб.

«У билан ҳеч қачон учрашмаганман, суҳбатлашмаганман ҳам. У шунчаки бир инсон, ўз иродасига эга, қаерда яшашини мустақил ҳал қилишга қодир», — дея маълум қилди Россия ташқи сиёсат бошқармаси вакили.

Адвокат Анатолий Кучерна нашрга АҚШ президентининг янги маъмурияти Америка махсус хизматлари собиқ ходими Эдвард Сноуден билан алоқага чиқмаганлигини маълум қилди. «Бугунги кунда деярли ҳеч нарса ўзгармади, у Россияда яшамоқда ва ишламоқда», — деди Кучерна.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Захарова: Сноуден Россияда қанча истаса шунча қолиши мумкин