АҚШ президенти Дональд Трамп "Рейтер" агентлиги учун берган интервьюсида маълум қилдики, КХДР билан «катта ихтилоф» юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Аммо у вазиятни дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини таъкидлаган.
«Шундай эҳтимол мавжуд. Биз Шимолий Корея билан катта, жудаям катта зиддият бошлашимиз мумкин», деган Трамп.
Шу билан бир вақтда у инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини айтган.
«Биз муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишни истардик. Аммо бу жуда қийин», деган америкаликлар президенти.
У КХДР билан муаммони ҳал этишда Хитой муҳим аҳамиятга эга бўлиши ҳақида гапирган. У Хитой раҳбари Си Жингпин бунинг учун «бор имкониятини ишга солиши»ни айтган.
Ундан КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳақидаги фикрини сўрашган. Трамп уни ақлли деб умид қилишини айтиб, жавоб қайтарган, шунингдек, у жуда ёшлигида ҳукумат тепасига келганига эътибор қаратган.
«Мен умид қиламанки, унда ақл бор», деган АҚШ президенти.
Қўшма штатлар Хитойни Шимолий Корея билан боғлиқ ядровий муаммоларни ҳал қилишдаги асосий мамлакат, деб ҳисоблайди. Апрель ойи бошида ХХР раҳбари Си Жингпин АҚШга ташриф буюрган ва Дональд Трамп билан музокаралар ўтказганди.
КХДР билан боғлиқ зиддият АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорлигида ўтказила бошланган ҳарбий машғулотлардан кейин кучайди. Шимолий Корея бунга жавобан баллистик ракеталар учирди ва Жанубий Корея, Япония ҳамда АҚШ ҳудудидаги объектларга зарба бериши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ракета синовларидан кейин АҚШ Корея яримороли томонга «Карл Винсон» авиаташувчисини жўнатди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?