07:22 / 29.04.2017
7 801

Томск аҳолиси ёнғин туфайли 7 қаватдан сакраган болани қутқариб қолди (Видео)

Томск аҳолиси ёнғин туфайли 7 қаватдан сакраган болани қутқариб қолди (Видео)
Россиянинг Томск шаҳар аҳолиси ёнаётган 7 қават балконидан сакраган 9 ёшли болани қутқарди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Воқеага гувоҳ бўлганлар болани қутқариш учун реклама баннеридан фойдаланишди.

“Ҳодиса гувоҳлари 7 қават балконида турган болани кўргандан кейин реклама баннерини йиртиб олиб, уни пастда тутиб турганча, болани сакрашга ундашди. 7 қаватдан сакраган бола касалхонага ётқизилди”, деб хабар берди ҳудудий ФВВ вакили.

Ёнғин Томск шаҳридаги Иркутск кўчасида юз бериб, кўп қаватли уйнинг 7 қаватидаги квартира ёнган. Етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни 14 дақиқада ўчирганига қарамай, олов хона шипи ва деворларини эгаллаб улгурган.
[media=https://youtu.be/92rWIcaKJWg]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Томск аҳолиси ёнғин туфайли 7 қаватдан сакраган болани қутқариб қолди (Видео)