08:20 / 02.05.2017
7 283

Трамп Шимолий Корея раҳбари билан учрашишга тайёрлигини билдирди

Трамп Шимолий Корея раҳбари билан учрашишга тайёрлигини билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

"Агар у билан учрашиш жоиз бўлса, унда у билан учрашардим", деб айтди Трамп Bloomberg ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Корея яриморолидаги вазият Шимолий Корея бир қатор ракеталар учиргани ва ядровий синов ўтказгани ҳақидаги гаплардан кейин таранглашди. АҚШ Шимолий Кореяга қарши жанговар ҳаракатлар содир этиши мумкинлигини айтган, бироқ шунга қарамай, Пхеньянга санкциялар орқали иқтисодий босим ўтказишга эътиборини қаратган.

Корея яриморолини ядровий қуролсизлантириш бўйича Россия, Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ, Хитой ва Япония дипломатлари иштирокидаги 6 томонлама музокаралар 2003 йилдан бери олиб борилади, бироқ 2008 йилда "боши берк кўчага" кириб қолган. АҚШ Пхеньянга нисбатан "тоқати тугагани"ни айтмоқда.

Ўтган ҳафта Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракетани учирди. АҚШда ушбу ракета KN-17 русумидаги, ўрта масофаларга мўлжалланган ракета эканлиги тахмин қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Шимолий Корея раҳбари билан учрашишга тайёрлигини билдирди