09:02 / 03.05.2017
7 694

Путин ва Трамп ўртасида мулоқот бўлиб ўтди

Путин ва Трамп ўртасида мулоқот бўлиб ўтди
Фото: ТАСС

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кун нашри томонидан маълум қилинди.

Мулоқот давомида икки етакчи Россия ва АҚШнинг Сурияда террорчиликка қарши ҳаракатларини мувофиқлаштириш истиқболларини ҳамда Корея яриморолидаги вазиятни батафсил муҳокама қилишди.

Таъкидланишича, Путин америкалик ҳамкасбини бу масалада босиқлик ва кескинлик даражасини камайтиришга чақирган. Етакчилар "муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилишга қаратилган биргаликдаги ишни йўлга қўйишга" келишиб олганлар.

Путин ва Трамп телефон орқали мулоқот қилиб туришга ва Гамбургда июлда ўтадиган G20 саммити доирасида юзма-юз учрашишга, Сурия муаммосини ҳал қилиш вариантларини излаш бўйича ташқи ишлар бошқармалари етакчилари ўртасида мулоқотни фаоллаштиришга келишиб олганлар.

Кремлнинг маълум қилишича, икки етакчи ўртасидаги суҳбат "амалий руҳда ва сермазмун" ўтган.

Бу мулоқот Трамп АҚШ президенти лавозимини бажаришга киришгандан кейин Путин билан учинчи мулоқот бўлди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Трамп ўртасида мулоқот бўлиб ўтди