In the NOW глобал рақамли платформаси “Келинларни ўғирлаш — 21 асрнинг дахшатли воқелиги” номи остида видеофильмни тақдим этди деб ёзади “Дарё” нашри.
Таъкидланишича, келинларни ўғирлаш 17 мамлакатда, асосан, Марказий Осиё ва Россиянинг баъзи ҳудудларида амалга оширилади. Қирғизистонда ҳар 40 дақиқада келин ўғирланади.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Ойгул Алимқуловнинг қайд этишича, бунга доимо одамларнинг катта гуруҳи айбдор.
«Бунда бир нечта ёш йигитлар, унинг ҳамда қизнинг оиласи иштирок этади. Шунингдек, қишлоқнинг обрўли кишилари ва, афсуски, диний арбоблар ҳам қатнашади», — деди Ойгул.
Видеода келин ўғирлашнинг қўрқинчли кадрлари, кўзлари ёшга тўла келинлар, шунингдек, қизнинг келинлик рамзи бўлган оқ кўйлакни ечишга самарасиз уриниши ва жазавага тушганлари намойиш этилган.
«Қирғизларнинг менталитети шундай: турмушга чиқдингми — ортга йўл йўқ, куёв хунук бўлса ҳам, Кинг-Конг бўлса ҳам», — дея ўз таассуротлари билан бўлишди фильм қаҳрамонларидан бири.
Келин ўғирлаш қонунга зид бўлишига қарамай, ушбу муаммони бартараф этишга кўплаб жиноий ишлар ва судлар бўйича оқилона қарор қабул қилинмаганлиги тўсқинлик қилмоқда. Баъзи қизлар учун биргина йўл — ўз жонига қасд қилиш қолмоқда.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда